currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖорий йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади

Жорий йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади

Ўзбекистон

calendar

25.08.2023

eye

1 293

Жорий йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича “Микрокредитбанк” ахборот хизмати раҳбари айрим рақамларни маълум қилди. Қайд этилишича, 2023-йилда Микрокредитбанк томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 1-августга қадар 54 836 та субъектга жами 1 112,1 трлн сўм кредитлар (шундан, 620 та юридик шахсларга 78,3 млрд сўм, 54 214 та жисмоний шахсларга 1 1033,8 трлн сўм) ажратилиши натижасида 55 829 нафар аҳоли бандлиги таъминланган. Ажратилган кредитлар қуйидаги соҳаларга йўналтирилган. Жумладан: — ишлаб чиқариш соҳасида 3 232 нафар мижозга 72,1 млрд сўм; — хизмат кўрсатиш соҳасида 20 082 нафар мижозга 510,3 млрд сўм; — тикувчилик соҳасида 14 755 нафар мижозга 159,3 млрд сўм; — чорвачилик соҳасида 2 324 нафар мижозга 65,7 млрд сўм; — паррандачилик соҳасида 2 444 нафар мижозга 33,3 млрд сўм; — иссиқхона ташкил этиш 4 239 нафар мижозга 113,7 млрд сўм; — боғдорчилик соҳасида 4 782 та лойиҳага 79,1 млрд сўм; — балиқчилик соҳасида 243 та лойиҳага 9,9 млрд сўм; — қуёнчилик соҳасида 70 та лойиҳага 1,6 млрд сўм; — асаларичилик соҳасида 1 431 та лойиҳага 41,9 млрд сўм; — ҳунармандчилик соҳасида 1 225 та лойиҳага 24,5 млрд сўм; — бошқа йўналишдаги 7 та лойиҳага 242 млн сўм кредит ажратилган. Шунингдек, йил якунига қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг талабларига асосан 1,3 трлн сўм имтиёзли кредит ажратилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу кредитларнинг 431,9 млрд сўми 20 400 нафар ёшлар ҳамда 518,1 млрд сўми 31 610 нафар хотин-қизларнинг лойиҳаларига йўналтирилган. Маълумот ўрнида, 2022 йилга нисбатан хотин-қизларга ажратилган кредит 1,2 баробарга, кредит олган хотин-қизлар сони 8 минг нафарга ортган. 2023-йилда ҳудудларда “Темир дафтари” “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бизнес лойиҳаларни тақдим этиш, тадбиркорлигига кўмаклашиш орқали 8 637 нафар аҳолига 67,6 млрд сўм имтиёзли шартларда кредит ажратилиб, уларнинг бандлиги ва даромад манбаи таъминланган. (“Темир дафтар” 70 тада 90,4 млн сўм, “Аёллар дафтари” 7 879 тада 60,7 млрд сўм ва “Ёшлар дафтари” 688 тада 6,7 млрд сўм).

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
959

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
909

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
871

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
838

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: