Ўзбекистон
03.10.2023
1 108

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. Саидов Элисон Леклерга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдаги роли учун миннатдорчилик билдирган. “Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада Элчиси Элисон Леклер хоним билан учрашдик. Энергетикадан тортиб таълимгача бўлган кўплаб соҳалардаги икки томонлама муносабатларимиз улкан салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидладик. Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Элчи хонимга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”,– дейди Бахтиёр Саидов. Маълумот учун, Леклер хоним Канаданинг Ўзбекистондаги элчихонасини 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.