Life Style
03.03.2026
490

Маълумки, меҳнат шартномаларини тузишда, меҳнат қонунчилиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Қайсики маънода, ҳар қандай меҳнат шартномаси меҳнат кодексида белгиланган ҳуқуқий нормаларга асосланиши шарт. Иш берувчи ишга кирувчи шахс билан меҳнат шартномасини тузар экан, ходим ҳолатини ёмонлаштиришга сабаб бўлиб қоладиган шартларни шартномага киритиши мумкин эмас.
Ходим ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келадиган шартлар меҳнат шартномасига киритилган тақдирда, мазкур меҳнат шартномаси ёки шартноманинг ходим ҳолатини ёмонлаштиришга сабаб бўлувчи қисми ҳақиқий эмас деб топилади.
Меҳнат шартномасининг мазмунига:
— ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;
— меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
— мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
— ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди.
Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.