Ўзбекистон
17.08.2023
1 242

Талабаларни турар жой билан таъминлашнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, батафсил тушунтириладиган бўлса, талабалар ётоқхонага имтиёзли ва умумий рўйхат мезонлари бўйича кетма-кетликда навбат асосида жойлаштирилади. Имтиёзли рўйхатга қуйидаги мезонларнинг бирига мос келувчи талабалар киритилади: а) тегишли тасдиқловчи маълумотлар асосида: – “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (аёл) фарзандлари; – “Ёшлар дафтари”га кирган, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, чин етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; – 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар; – хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар; б) олий таълим муассасаси ректори (директори) буйруғи асосида: – халқаро ва Вазирлик томонидан ўтказиладиган республика миқёсидаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талабалар; – “Заковат” интеллектуал ўйинлари республика босқичи ғолиблари; – “Йил талабаси” кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари; – “Талабалар театр студиялари” танловининг республика босқичи ғолиблари; – талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар. Умумий рўйхатга киритиладиган талабалар қуйидаги кетма-кетлик асосида талабалар турар жойига жойлаштирилади: – битта оилада бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-контракт асосида ўқиётган оила фарзандлари; – кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар (кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар турар жойига эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ таъминланмасдан туриб бошқа таълим шаклида — – таҳсил олаётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди); – талаба қизлар (талабалар контингентидан келиб чиқиб олий таълим муассасаси ректори (директори) ушбу устуворлик улушини белгилайди); – бакалавр босқичида таҳсил олаётган талабалар (бакалавр босқичида таҳсил олаётган турар жойга эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ талабалар турар жойига жойлаштирилмасдан, таълимнинг магистратура ва докторантура босқичида таҳсил олаётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди); – олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддан бошқа ҳудудда доимий яшовчи талабалар; ариза берилган санаси бўйича навбат асосида.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкентда жами жами 3 та 1 800 ўринли ётоқхонада қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади
Президент фармонига кўра, 2023 йил якунига қадар республика бўйича 18 минг ўринли талабалар турар жойларини фойдаланишга топширилади.
Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилиши мумкин
Ўзбекистонда молиявий мустақиллик берилган ОТМларига айрим ваколатларни бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Лицензияси бекор қилинган нодавлат олийгоҳлар талабалари ўқиши кўчирилди
Талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 11-март санасидан ўқишларини расман бошлашлари мумкин.
Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.