Ўзбекистон
09.09.2023
1 333

Жорий йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли М. Тошева ҳамда унинг турмуш ўртоғи — М. Тошназаров бир йўла 4 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди. Республика перинатал марказида 1 484, 1 804, 1 554 ва 1 950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди. Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида. Қайд этилишича, бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Тошкент вилоятида 4 эгизак туғилди
Чақалоқларнинг 3 нафари қиз, 1 нафари эса ўғил.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
Ўзбекистонда 2023 йилда чақалоқларга энг кўп қандай исм қўйилди?
Ўтган йилда 968 140 нафар болаларнинг туғилиши қайд этилган.
Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
ССВ 2024 йилнинг 1 январ куни дунёга келган жами гўдаклар сонини маълум қилди.