Ўзбекистон
22.12.2021
1 395

— Ота-онамдан қолган кўчмас мулкни(домлар) сингилларим менсиз сота олмайдиган қилсам бўладими? Отам уларга ҳадя қилганлар. Албатта, сингилларимнинг мулки бу. Сингилларим нотўғри тасарруф қилмасин, дейман. Ва отамдан қолган мулкни бекорга кетишини хоҳламайман. — Фуқаролик кодексининг 502-моддасига асосан ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади. Мазкур кодекснинг 507-моддасига асосан ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади. Мазкур асосга кўра сиз синглингизга ҳадя қилинган мулкдан улиш талаб қила олмайсиз. У уйни сотган тақдирда ҳам сизнинг розилигингиз талаб этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Бола отаси билан кўришишни хоҳламаса судга қарши даъво киритиш мумкинми?
Шахснинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилиш таъқиқланади
Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди: раҳбарлар жазоланадими?
Пенсияни ҳисоб-китоб қилишда янги тартиблар белгиланди