Ўзбекистон
16.11.2024
120
Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ва “Дастурхон ТВ” телеканали ўртасида ҳуқуқий материалларни тарқатиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур йиғилишда "Адолат" МҲАМ маркази директори Акбар Мусаев, "Дастурхон МЕДИА" МЧЖ раҳбари Заур Алиев, медиа марказ ходимлари ҳамда телеканал вакиллари иштирок этишди.
Муҳокамада халқчил ҳуқуқий материаллар тайёрлаш уларни кенг оммага тарқатишда телеканални жалб қилиш борасида сўз борди. Қонунчилик ҳужжатлари мазмум-моҳиятини очиб беришга қаратилган кўрсатувлар тайёрлаш бўйича фикр алмашилди.
Медиа марказ томонидан тақдим этиб келинаётган “Ҳуқуқшунос ошхонаси” кўрсатуви аҳоли учун муҳим ижтимоий-ҳуқуқий саволларга юристлардан жавоб олиш имкониятини яратади.
Ўзаро ҳамкорликда "Дастурхон ТВ" телеканалида "Ҳуқуқшунос ошхонаси" кўрсатувини суратга олишни бошлашга келишиб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.