Ўзбекистон
06.07.2023
1 918

Қонунчиликка кўра, мерос қолдирувчининг мол-мулкидан мажбурий улуш оладиган шахслар бор. Қуйидаги шахслар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар: Мерос қолдирувчининг: а) вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари; б) вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз фарзандликка олган болалари; в) меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини); г) меҳнатга қобилиятсиз ота-онаси; е) меҳнатга қобилиятсиз уни фарзандликка олганлар. Мажбурий улушга нималар киради? Меросдан оладиган ҳамма нарса, шу жумладан оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг қиймати ҳам киради. Васият қолдирувчи васиятномада чеклашлар ва шартлар белгилаган бўлса ҳам, меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар мерос мол-мулкидан улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Масалан, васият қолдирувчи ўз васиятномасида барча мол-мулкини хотинига васият қилиб қолдирди. Агар ушбу васият қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз боласи бўлса, унинг ушбу фарзанди меросдан мажбурий улуш оладиган шахс деб эътироф этилади ва улушнинг камида ярмини мерос қилиб олади.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Меросга нолойиқлар: улар ким ва нега меросдан четлатилади?
Мерос билан боғлиқ низолар, асосан яқин қариндошлар, яъни ота-она ва фарзандлар, ака-ука, опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади ва бунга асосан қонунларни яхши билмаслик ёки бири бошқасининг ҳуқуқини тан олмаслиги сабаб бўлади. Кимлар меросхўр бўлишини кўпчилик билади, аммо, шундай ҳолатлар ҳам борки, унда меросхўрлар меросга лойиқ деб топилмайди. Бу қандай ҳолатлар?
Мерос олиш ва қолдириш бўйича энг муҳим 6 қоида
Hudud24.uz мерос билан боғлиқ низоларнинг олдини олиш, фуқароларнинг мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг бу соҳадаги ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида мерос олиш ва мерос қолдириш билан боғлиқ энг муҳим ҳуқуқий маълумотларни келтиради.
Меросхўр мерос қолдирувчининг қарзини тўлайдими?
Меросхўрнинг қарз борлигидан хабари бўлмаса-чи? Қандай мажбуриятлар меросхўрга ўтмайди? Нималар мерос бўлиб ўтиши мумкин?
Фарзандларнинг розилигисиз мулкни сотиш мумкинми?
Отамнинг номида 12 сотих ер бор эди. Шу ер учун 15 йил давомида хорижда ишлаб пул юборганман. Отам “ер сеники”, деган, бироқ бу ёзма равишда расмийлаштирилмаган. Отам ўтган йил ёзда вафот этди. Онам эса ўша ерни қўшнимизга сотиб юборибди, у бўлса иморат кўтарган. Онам фарзандларининг розилигисиз отамнинг номида бўлган ерни сотиш ҳуқуқига эгами?