Ўзбекистон
29.09.2023
3 612

Hudud24.uz оилаларда мерос билан боғлиқ низоларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг бу соҳадаги ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мерос олиш ва мерос қолдириш жараёнлари билан боғлиқ энг муҳим ҳуқуқий маълумотларни келтиради. 1. Мерос нима? Мерос – бу мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар (қарзлар), вафот этган пайтда васият қилувчи шахсга тегишли бўлган ва мерос бўйича ўтган мулк ҳисобланади. Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Мерос очилган жой васият қилувчи шахснинг охирги яшаш жойи ҳисобланади. Меросни очиш вақти эса васият қилувчи шахснинг вафот этган куни ҳисобланади. Мерос мулкка нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш ёки мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали қабул қилинади. Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаган ҳолларда амалга оширилади. 2. Кимлар мерос қолдириши мумкин? Мерос қолдирувчилар фақат жисмоний шахслар, яъни фақат инсон васият қилувчи бўлиши мумкин. Мулкни меросхўрларга ўтказиш имконияти ёшга боғлиқ эмас. Васиятнома қолдириш фақат 18 ёшдан, яъни тўлиқ муомала лаёқати пайдо бўлган пайтдан бошлаб амалга оширилиши мумкин. 18 ёшга тўлмаган шахс фақат қонун бўйича мерос қолдириши мумкин. 18 ёшга тўлмаган болалардан ташқари, руҳий касалликлар туфайли суд томонидан муомала лаёқатидан маҳрум этилган фуқаролар васиятнома қолдиришга ҳақли эмас. 3. Мерос таркибига нималар киради? Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради. Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Меросга нолойиқлар: улар ким ва нега меросдан четлатилади?
Мерос билан боғлиқ низолар, асосан яқин қариндошлар, яъни ота-она ва фарзандлар, ака-ука, опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади ва бунга асосан қонунларни яхши билмаслик ёки бири бошқасининг ҳуқуқини тан олмаслиги сабаб бўлади. Кимлар меросхўр бўлишини кўпчилик билади, аммо, шундай ҳолатлар ҳам борки, унда меросхўрлар меросга лойиқ деб топилмайди. Бу қандай ҳолатлар?
Кимлар меросдан мажбурий улуш олади?
Мерос қолган ҳамма нарса, оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам мажбурий улуш бўлиши мумкин.
Меросхўр мерос қолдирувчининг қарзини тўлайдими?
Меросхўрнинг қарз борлигидан хабари бўлмаса-чи? Қандай мажбуриятлар меросхўрга ўтмайди? Нималар мерос бўлиб ўтиши мумкин?
Фарзандларнинг розилигисиз мулкни сотиш мумкинми?
Отамнинг номида 12 сотих ер бор эди. Шу ер учун 15 йил давомида хорижда ишлаб пул юборганман. Отам “ер сеники”, деган, бироқ бу ёзма равишда расмийлаштирилмаган. Отам ўтган йил ёзда вафот этди. Онам эса ўша ерни қўшнимизга сотиб юборибди, у бўлса иморат кўтарган. Онам фарзандларининг розилигисиз отамнинг номида бўлган ерни сотиш ҳуқуқига эгами?