currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКонференцияда биз нафақат мамлакатлар миқёсдаги, балки минтақавий муаммоларни муҳокама қилиб, биргаликда уларга ечим топамиз – ФАО) Бош директори

Конференцияда биз нафақат мамлакатлар миқёсдаги, балки минтақавий муаммоларни муҳокама қилиб, биргаликда уларга ечим топамиз – ФАО) Бош директори

Ўзбекистон

calendar

07.09.2023

eye

1 279

Конференцияда биз нафақат мамлакатлар миқёсдаги, балки минтақавий муаммоларни муҳокама қилиб, биргаликда уларга ечим топамиз – ФАО) Бош директори

Самарқандда давом этаётган халқаро конференцияда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти (ОХБИТ) Бош котиби Эрлан Байдаулет, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозири, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Суй Дунюйлар иштирок этишди. “Мен барча Венгрия, Исроил, Италия, Бангладешдаги ҳамкасбларимни қутламоқчиман. Шунингдек, Хитой, Туркия, Озарбайжондан ташриф буюрган ҳамкасбларимга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу анжуманда С 5 гуруҳи ташаббуси ҳақида ҳам гаплашамиз. Албатта, бу жуда муҳим тадбир ва биз унинг ўтказилишини доим қўллаб-қувватлаймиз. Чунки биз нафақат ўз мамлакатларимиз, балки минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қиламиз, уларни ҳал этиш учун биргаликда ечим топамиз. Барчамиз учун муҳим бўлган озуқага бой озиқ-овқат масалалари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирамиз. Мен Ўзбекистонга келиб, бу ерда озиқ-овқат, хусусан, мева-сабзавотчилик жуда яхши ривожланганига амин бўлдим. Мен тарихий Буюк ипак йўлида жойлашган ушбу шаҳар ва мамлакатингизнинг имкониятларини жуда яхши биламан”, деди Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: