currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция қандай ўтмоқда? (фотожамланма)

Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция қандай ўтмоқда? (фотожамланма)

Ўзбекистон

calendar

07.09.2023

eye

1 336

Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция қандай ўтмоқда? (фотожамланма)

Икки кун давом этадиган мазкур халқаро анжуман ФАО (БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) техник кўмагида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган. Халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган хорижий экспертлар, вазирлар ва дипломатлар, шунингдек халқаро ташкилотлар, молия институтлари, илмий ташкилотлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти, Осиё тараққиёт банки ва бошқалардан вакиллар анжуман доирасида дунёдаги глобал ўзгаришлар борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашмоқлар. Анжуманда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, тўғридан- тўғри ўзаро етказиб беришнинг келишилган схемаларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг барча соҳаларида, шу жумладан сув ва ер ресурслари, рақамлаштириш ва инновациялар, денгизга чиқа олмайдиган мамлакатларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, “Яшил” ва экспресс йўлакларни ташкил этиш масалалари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги инновацион ва яхши натижа берган лойиҳаларга кенг ўрин ажратилган. Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилмоқда. 2030 йилгача очликни йўқ қилиш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аниқ вазифаларни ўз ичига олган “Ноль очлик”ка эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати чуқур таҳлил қилиняпти. Мазкур анжуман доирасида Ўзбекистоннинг аграр тармоқни ислоҳ қилишдаги ютуқлари тақдимот қилинади. Унда меҳмонларга Ўзбекистоннинг агро ва озиқ-овқат соҳасидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилади. Уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари билан таништирилади. Шунингдек, “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ва И Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилади. Форумда Германия, Италия, Исроил, Венгрия, Корея Республикаси, Полша, Озарбайжон, Қозоғистондан 50 дан зиёд компания қатнашади. Инвестиция форуми доирасида халқаро молия институтларининг грант маблағларини, йирик лойиҳалар бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга оид келишувлар, савдо битимлари имзоланиши режалаштирилмоқда.  

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
962

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
912

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
874

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
839

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: