currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)

Ўзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)

Ўзбекистон

calendar

08.09.2023

eye

779

Ўзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)

Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди. Унда қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар асосида яратилган “Heta” мини электротрактори намойиш этилди. Ушбу технология Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Миллий тадқиқот университети талабалари томонидан яратилган. [caption id="attachment_19838" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption] Лойиҳа асосчиларидан бирининг айтишича у хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган электротракторларга қараганда нархи арзон, имкониятлари эса уларники билан бир хил бўлади. Асосан, қишлоқ хўжалигида мини боғдорчилик, кичик фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига асқатади. [caption id="attachment_19833" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption] “Одатда узумзорлар ва шу каби кичик томорқаларга катта техникаларнинг эркин ҳаракатланиши жуда қийин. Яъни у ердан турли-хилдаги юкларни олиб чиқиш, ҳосил йиғиб чиқиш учун фақатгина ишчи кучи талаб қилинади, бу эса уларга қийинчилик туғдириб, юкламаларнинг ортишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, мазкур лойиҳа 4 тоннагача бўлган юкни томорқа ичидан ҳосил йиғиладиган майдонгача муаммосиз олиб чиқишга ёрдам беради. Қолаверса, бунда бир нечта ишчи кучига ҳам ҳожат бўлмайди. [caption id="attachment_19830" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption] Тўлақонли сунъий интеллект билан жиҳозлангани натижасида эса турли хилдаги юклар, ҳосил маҳсулотларини уйдан туриб ҳам бошқа жойга кўчириш имконияти яратилади. Бу ҳолатда йўлларда турли тўсиқлар пайдо бўлса, қурилманинг ўзи хавф туғдирувчи воситаларни аниқлайди ва автоматик равишда тўхтайди. Агарда, бошқарувчи хавфларни четлаб ўтишни буюрса, у ҳаракатда давом этади. Ишлаб чиқилаётган дастурий таъминотга кўра, технология 178 та турли деталларни таниб, аниқлай олади. [caption id="attachment_19834" align="alignnone" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption] Ушбу қурилма учун сунъий интеллект дастурий таъминоти 2 ой ичида тайёрланиб, лойиҳа билан тўлақонли интеграция қилинади. Лойиҳанинг яна бир қулайлиги – бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиш. Бунда қурилма махсус берилган координаталар ёрдамида (Яндех тизими каби) йўлларни ўзи танлаган ҳолда ҳаракатланади. Махсус хариталар орқали йўллар аниқланмаган ҳолатда, қурилма бошқарувчига хабар беради. У эса махсус пульт орқали ана шу йўлларни қурилма хотирасига сақлайди” дейди муҳандис. [caption id="attachment_19837" align="alignnone" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption] Умуман олганда, мазкур лойиҳа 3 хил тизим асосида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. “Heta” эса лойиҳанинг бошланғич версияси ҳисобланиб, мини электротрактор фақатгина пульт билан бошқарилади. Иккинчи версияда бошқарувга пультдан ташқари инсон, яъни 1 нафар ҳайдовчи бевосита қўшилади. 3-версия эса Америкада ишлаб чиқарилган Монарх трактори билан бир хил хусусиятга эга бўлган, сунъий интеллект билан бошқариладиган, шунингдек, бир нечта ҳолатга ўз “режим”ларини ўзгартирган ҳолда ўта оладиган технология асосида жиҳозланади. Бунда бошқарувда инсон омили бўлмайди. Тақдим этилган махсус илова орқали айрим вазифаларни бириктириш ёки эҳтиёждан келиб чиқиб, янги функцияларни қўшиш имконияти бўлади.

[caption id="attachment_19836" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption] “Heta”нинг кенглиги 90 см, оғирлиги жами 700 кг, баландлиги эса 90 см, умумий узунлиги эса 180 см.ни ташкил қилади. 18 та от кучига эга бўлган қурилма ҳар бири 12 вольт (60 ампер)лик 5 та аккумулятор билан жиҳозланган. 1 та қувватлаш билан 3 соат ҳаракатланиш мумкин. “Ўрганишларга кўра, Ўзбекистонга кириб келаётган Хитойнинг ТC 304 модели 18 минг АҚШ долларига, сунъий интеллект билан жиҳозланган электротрактори деярли 89 минг АҚШ долларига тўғри келади. Табиийки бу фермерларимиз учун унчалик ҳам арзон нарх эмас. Мана шуларни инобатга олиб, мазкур лойиҳани ишлаб чиқишга киришганмиз”, дейди мазкур лойиҳа асосчиларидан бири, муҳандис гидротехник Авазбек Турсунқулов. [caption id="attachment_19832" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption] Маълум қилинишича, нархлар 1-версия учун 88 млн, 2-версия учун 120 млн, 3-версия учун эса 180 млн сўм бўлиши режалаштирилган. Лойиҳанинг кафолати эса қурилма йиғиладиган жиҳозларга асосланган ҳолда, 1 йилга тўғри келади. Кейинчалик эса бу муддат катта тракторлар билан рақобатлаша оладиган даражада яъни 2-3 йилга етказиш кўзда тутилган. Дадажон Фозилов тайёрлади

Улашиш:

Бошқалар

11-сентябр 2024, 11:32
2 898

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


19-сентябр 2024, 14:21
2 856

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


21-август 2024, 12:46
1 452

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 430

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
7-сентябр 2023, 13:59
677

Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди (фотожамланма)

Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдимот қилинди.

cover image
7-сентябр 2023, 09:34
481

Конференцияда биз нафақат мамлакатлар миқёсдаги, балки минтақавий муаммоларни муҳокама қилиб, биргаликда уларга ечим топамиз – ФАО) Бош директори

Самарқандда давом этаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Суй Дунюй нутқ сўзлади.

cover image
7-сентябр 2023, 07:46
589

Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция қандай ўтмоқда? (фотожамланма)

Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилмоқда.

cover image
7-сентябр 2023, 06:21
506

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади

Мурожаатнома Бош Вазир Абдулла Арипов томонидан ўқиб эшиттирилди.