currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларҚонун қабул қилинди

Қонун қабул қилинди

Ўзбекистон

calendar

10.10.2021

eye

605

2021 йил 4 октярбь куни Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Қонун қабул қилинди. Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун белгиланган жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Яъни бундай ҳаракатларни содир этган шахслар: ▪️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача); ▪️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача); ▪️1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди (илгари 1 йилгача). Ушбу Қонун қабул қилингач ижтимоий тармоқлар орқали турли хил фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, кенг муҳокамалар келиб чиқмоқда. Сўнги йилларда ҳокимият вакилига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш жиноятларининг сони ошган, жумладан ▪️2019 йилда – 243 тани, ▪️2020 йилда эса 251 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тажовуз кайфияти ҳам ортиб, 2018 йилдаги 24,1 минг ҳолат содир этилган бўлса, 2020 йилда 39 минг ҳолатни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матубот котиб Севара Ўринбоева томонидан брифингда маълумот берилди. Ҳокимият вакили бу – давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида фуқаро ёхуд мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқига эга бўлган шахсдир. Буларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки бошқа давлат бошқаруви органлари ходимларини киритиш мумкин. Фуқаровий бурчини бажараётган шахс деганда, давлат ҳокимияти ёки бошқарув органлари ва жамиятга ёрдам бераётган, ўзининг конституциявий ёки бошқа қонуний мажбуриятларини бажараётган ҳар қандай шахс тушинилади. Мисол учун ҳуқуқбузарликнинг олдини олган, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида ёхуд қидирилаётган шахс турган жой ҳақида ҳокимият органларига хабар берган шахсларни келтиришимиз мумкин. Фаол қаршилик кўрсатиш деганда ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахснинг ўз вазифаларини адо этишига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳаракатлари, масалан, жиноятчини ушлашга, жиноят қуролларини тортиб олишига, тинтув ўтказилишига тўсқинлик қилишни ёки эркинликларини чеклашни тушуниш мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 027

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 008

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
925

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
913

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-ноябр 2023, 07:02
953

Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

cover image
20-апрел 2024, 11:54
1 310

Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

cover image
29-декабр 2023, 12:26
777

Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

cover image
28-декабр 2023, 05:04
809

Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди

Шунингдек, энди бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.