Ўзбекистон
24.07.2023
1 431

Жанубий Кореянинг етакчи медиа компанияси ҳисобланган “Korean Broadcasting System” (KBS) миллий телеканали орқали Ўзбекистон туризм имкониятлари ҳақида “Ўзбекистон, Буюк Ипак йўли бўйлаб вақт саёҳати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилган. 1 июль куни эфирга узатилган теледастур Кореядаги телетомошабинларнинг 4.8 фоизини қамраб олган. Бу йил бошидан буён KBS миллий телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлар қамрови бўйича иккинчи рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Қайд этилишича, мазкур ҳужжатли фильм Ўзбекистон туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш ва бу орқали мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида Кореянинг “Korean Broadcasting System” (KBS) миллий телеканали ижодкорлари томонидан жорий йилнинг июнь ойида тасвирга олинган эди. Тасвирга олиш гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида бўлиб, фильмда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилади. Маълумот учун, “Дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш” телелойиҳаси KBSнинг энг яхши саёҳат дастури бўлиб, Кореянинг потенциал сайёҳлари орасида энг машҳур дастурлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳақида ушбу теледастур орқали бундан олдин 3 та катта материал кенг ёритиб ўтилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Netflix ва “Amadeus” платформалари билан ҳамкорлик қилади
Туризмни тарғиб қилишда BBC, CNN, “Euronews” жаҳон телекомпаниялари билан ҳам келишувга эришилган.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.