Ўзбекистон
19.09.2023
1 280

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. У “омикрон”дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитасининг маълум қилишича, ҳозиргача мамлакатда ва қўшни давлатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар қайд этилмаган. Санэпидқўмитанинг Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирус геномини ўрганиш бўйича ўтказилган сўнги таҳлиллар натижасига кўра мамлакатимизда касалланганларнинг 100 фоизида “омикрон” штаммининг турли вариантлари эканлиги аниқланган. “Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигича сақланмоқда”, — дейилган хабарда. “Пирола” штамми Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олинган. Ковиднинг бу янги штамми илк бор 2023 йилнинг ёз фаслида аниқланган. Шундан сўнг баъзи минтақаларда инфекцияни юқтириш ва ўлим кўрсаткичлари бирмунча кўпайган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор — Санепидқўмита
Аввалроқ, тармоқ фаоллари Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси яна кўпаяётгани ҳақида ёзишди. “Давлетовуз” канали “барча, айниқса, риск гуруҳига кирувчилар ўзларини эҳтиёт қилгани маъқул”, дея фикр билдирди.
Қозоғистонда кенг тарқалаётган касаллик Ўзбекистонда ҳам учрайдими?
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қўшни ҳудудда тарқалган бу касаллик Ўзбекистондда учрайдими? Бу қандай касаллик? каби саволларга Санэпидқўмита жавоб берди.
Санепидқўмита Ҳиндистонга бормоқчи бўлганларни хавфли вирусдан огоҳлантирди
Бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирусдан икки киши вафот этган.
Коронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин
Халқаро эпидемиологлар ҳадемай COVID-19 Ер юзида яна касалланишлар сони ортишига сабаб бўлишини прогноз қилмоқда.