currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларҚозоғистонда кенг тарқалаётган касаллик Ўзбекистонда ҳам учрайдими?

Қозоғистонда кенг тарқалаётган касаллик Ўзбекистонда ҳам учрайдими?

Ўзбекистон

calendar

05.10.2023

eye

704

Қозоғистонда кенг тарқалаётган касаллик Ўзбекистонда ҳам учрайдими?

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Касалликнинг асосий сабаби дея қўшни Россия Федерациясининг Тюмен вилоятидан олиб келинган балиқлар бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар кўрсатилмоқда. Қўшни ҳудудда тарқалган бу каби хабарларда номи кўрсатилаётган касаллик Ўзбекистондда учрайдими? Бу қандай касаллик? каби саволларга Санэпидқўмита ахборот хизмати жавоб берди. Описторхоз – гижжа касалликлари гуруҳига мансуб табиий ўчоқли биогелминтоз ҳисобланади. Одамлар ва балиқ истеъмол қиладиган ҳайвонлар, шу билан бирга айиқлар мазкур инфекцияни юқтиришга мойил бўлади. Инфекция карп оиласига кирувчи балиқларни хом, ним тузланган ёки иссиқлик билан ишлов берилмасдан истеъмол қилганда юқади. Россия, Украина, Қозоғистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида описторхоз кенг тарқалган. Описторхознинг – Опистҳрчис фелинеус тури асосан Ғарбий Сибирда, Об дарёси ҳавзасидан Россиянинг Европа қисмигача бўлган ҳудудда учрайди.  Инфекциянинг энг юқори хавфи дарё ҳудудларида: Бирюса, Волга, Днепр, Дон, Иртиш, Кама, Об, Шимолий Двина, Урал дарё ҳудудларида учрайди. Қозоғистон ва Европада ҳам касаллик учраб туради. Маълумот ўрнида, айтиш керакки описторхознинг дунёдаги энг катта ўчоғи Об-Иртиш бассейнида жойлашган. Описторхознинг – Описторчис виверрини тури Россияда деярли учрамайди, лекин Жанубий-Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларида, асосан Таиландда кузатилади. 2022 йилда описторхознинг 11520 та ҳолати Россияда қайд этилган бўлиб, касалланиш даражаси 100 минг аҳолига 7,9 ни ташкил этган. Қозоғистоннинг шимолий ва шимолий-шарқий қисмларида Иртиш дарёси ва унинг ирмоқлари ҳудудларида ҳам описторхоз билан касалланиш ҳолатлари кўплаб учраб туради. Урал дарёси атрофида ҳам описторхоз билан касалланган балиқлар аниқланган. Одамларда описторхоз билан касалланганлар сони 2002 йилда энг юқори чўққига чиқди. 2521 та ҳолат қайд этилган (100 000 кишига 17 та ҳолат) босқичма-босқич 1225 ҳолатга пасайган. Ундан аввал 2011 йилда 100 000 кишига 7,4 та ҳолатдир. Касалликнинг клиник белгилари қуйидагилар: Бироз иситмалаш, камқувватлик, ич бузилиши, терида тошмалар пайдо бўлиши, камқонлик, Б12 витамини етишмаслиги кузатилади. Касаллик охирида ўт пуфаги ва ўт йўллари, ўн икки бармоқ ичак ва меъда ости безларининг яллиғланиш аломатлари юзага келади. Бундай ҳолларда ташхис ўн икки бармоқ ичак шираси ва нажас таркибида описторхларни лаборатория усулида текшириш орқали аниқлашга асосланиб қўйилади. Ғарбий Қозоғистон округи санитария-эпидемиология назорати бошқармаси 2023 йил бошидан буён 113 та описторхоз ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ўсиш кузатилмоқда. Шу ўринда юртимизда описторхоз касаллиги билан ҳолатлар кузатилмаганини ва бундай инфекция учрамаслигини маълум қиламиз.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 506

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 307

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 260

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
975

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
2-октябр 2023, 05:40
660

Санепидқўмита Ҳиндистонга бормоқчи бўлганларни хавфли вирусдан огоҳлантирди

Бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирусдан икки киши вафот этган.

cover image
19-сентябр 2023, 11:02
681

Коронавируснинг “пирола” штамми Ўзбекистонга ҳам кириб келдими? Санэпидқўмита расмий ахборот берди

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. У “омикрон”дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.

cover image
11-сентябр 2023, 15:00
934

Барча касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқади – Санепидқўмита

Cувнинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар билан зарарланиши Вабо ҳамда вирусли гепатитнинг А тури каби бир қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

cover image
5-август 2023, 05:18
811

Самарқандда тўйга борган 41 киши “салат”дан заҳарланди

Аниқланишича, тўй дастурхонига бир кун аввал тайёрланган, қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига риоя этилмаган уй шароитида, совутгичсиз сақланган салатлар тортилган.