Ўзбекистон
26.10.2023
1 239

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила 26 октябрь куни Остона вақти билан соат 11:38 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “СОМЭ” МЧЖ сейсмик стансиялар тармоғи томонидан қайд этилган. “Зилзиланинг эпицентри Олмаотадан 482 километр ғарбда Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Магнитудаси 4,5 га тенг”, дейилади хабарда. Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2 магнитудали ер силкинишлари Тараз шаҳрида ҳам сезилган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази эса зилзила магнитудасини 3,7 баллга баҳолаган. Зилзила координаталари 42,67 градус шимолий кенглик; 70,81 градус шарқий узунлик, 15 км чуқурлини ташкил қилади. Зилзила эпицентри Тошкентдан 204 км шимолий-шарқда жойлашган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда мамлакатда ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Қозоғистонда товуқ тухуми импорти вақтинча тақиқланди
Тақиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Ўзбекистондан Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
Президент топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар Президент топшириғига кўра Ўзбекистонга қайтарилади
Ҳолат бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.