Ўзбекистон
27.10.2023
1 395

“Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг бир нечта бекатларида ҳаракат вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди. Қайд этилишича, Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнги босқичи амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 3–5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг Толариқ (10-бекат), Хонобод (11-бекат) ва Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу кунларда “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар поездлар ҳаракати “Технопарк” (Дўстлик-2) — “Қиёт” (9-бекат) бекатлари оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Қиёт” (9-бекат) — “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Мавзуга доир: “Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари 26 августдан бошлаб 4 ойга ёпилади
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали, Урганчда янги университет, Берунийда музей қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Ер усти метросининг 2 бекатини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
Ҳозирда давом этаётган синов жараёнлари 15 мартга қадар ўтказилади.
“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири ёпилади
Ерости метро бекатларидаги эски эскалаторларни алмаштириш ишлари бошланди.
Байрам кунлари Тошкент метросининг ишлаш тартиби маълум қилинди
31 декабр куни иш вақтининг тугаши бир соатга узайтирилади.