Ўзбекистон
05.02.2024
1 406

Тошкент метрополитенининг ерости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш бошланди.
Ушбу режавий ишларнинг биринчи босқичида “Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу боисдан, “Халқлар дўстлиги” метро бекатининг Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи вестибюли 10 февралдан 20 мартгача ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли (“Халқлар дўстлиги” саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ер усти метросининг 2 бекатини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
Ҳозирда давом этаётган синов жараёнлари 15 мартга қадар ўтказилади.
“Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари 26 августдан бошлаб 4 ойга ёпилади
“Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент метросига 3 та поезд олиб келинди
Поездлар 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилади.