Ўзбекистон
22.09.2023
1 255

Томск политехника университетининг россиялик мутахассислари австриялик ва япониялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда Қуёшдан энергия олишнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Технология ультрабинафша нурлар таъсирида кимёвий реакцияларни амалга ошириш имконини бериб, натижада энергия ёки қимматли кимёвий моддалар ишлаб чиқариш, шунингдек, сувни тозалаш учун ишлатилиши мумкин. Фотокатализ жараёнида ярим ўтказгичлар муҳим роль ўйнайди, улар ёруғликни ўзлаштиради ва уни юқори энергияли электронларга айлантиради. Олимларнинг ишланмалари вольфрам диселениди асосидаги наноленит кўринишидаги ноёб яримўтказгичлардан иборат. Ушбу модда фотокатализ жараёнини оптималлаштиришга имкон беради, аммо уни ишлатиш ишлаб чиқаришда муайян қийинчиликларни юзага келтиради. Энди олимлар жамоаси лазер билан бириктирилган кумуш нанозаррачалар ёрдамида вольфрам диселенидининг оптоэлектроник хусусиятларини яхшилаш усулини тақдим этди. Натижада олимлар фотокаталитик жараённи тезлаштириб, самарадорликни тахминан 100 фоизга етказишди. 2023 йил август ойида Aвстралия Миллий университети тадқиқотчилари экватор яқинида сузувчи қуёш панелларидан энергия ишлаб чиқариш усулини тақдим этишди. Бундай қурилмалар Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Aфрика аҳолиси учун чексиз миқдорда энергия ишлаб чиқариш имконини беради.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.