currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЛицензиясиз ёки рухсатсиз фаолият юритганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Лицензиясиз ёки рухсатсиз фаолият юритганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

11.08.2026

eye

38

Лицензиясиз ёки рухсатсиз фаолият юритганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Тадбиркорлик фаолиятини қонуний амалга ошириш учун айрим фаолият турлари бўйича лицензия олиш, рухсат берувчи ҳужжатга эга бўлиш ёки ваколатли органни фаолият бошлангани ҳақида хабардор қилиш талаб этилади. Ушбу талабларни бузиш эса маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Унга кўра, фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган шахс томонидан ваколатли органга қонунчиликда мазкур фаолият учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этилиши фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши лозим бўлган фаолият ёки ҳаракатлар билан тегишли хабардорнома юбормасдан шуғулланиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳолатда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солинади.

Айрим фаолият турларини амалга ошириш учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этилади. Агар шахс бундай ҳужжатни олмасдан мазкур фаолият ёки ҳаракатлар билан шуғулланса, унга нисбатан ҳам маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Бунда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солинади.

Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан тегишли лицензияни олмасдан шуғулланиш эса янада юқори миқдордаги жаримага сабаб бўлади. Бундай ҳолатда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солиш назарда тутилган.

Шу сабабли тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан олдин мазкур фаолият тури лицензияланиши ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат олишни талаб этиши, шунингдек хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши лозим ёки лозим эмаслигини аниқлаш муҳим ҳисобланади. Қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилмасдан фаолият юритиш нафақат тадбиркорлик субъектининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, балки белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Зиёвуддин Намозов,
журналист

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 902

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 317

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
735

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
703

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.