Ўзбекистон
11.08.2023
1 970

Мактабларда 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1–3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади. “Шу муносабат билан республикамиздаги барча мактабларда янги — 2023/2024 ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4 сентябрдан (душанба куни) бошланишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Нега ўқувчиларга дарсликлар етишмаяпти? – Hudud24 суриштируви
Ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжердаги гуруҳларда янги ўқув йили бошланса-да, фарзандига дарслик етишмаётгани, тўлиқ тарқатилмагани ҳақида ота-оналарнинг норозилиги янграмоқда. Аксар ота-она бу масала шу йилги эмас, аксинча охирги йиллардаги муаммо дейди. hudud24.uz мавзуга диққат қаратиб, боласининг дарслик билан тўлиқ таъминланмаганидан норози ота-она ва мактаб маъмуриятига қулоқ солди ҳамда тегишли вазирликдан бунинг сабабини сўради.
Хоразмда ўқитувчиларни мактабни тозалашга жалб қилган директорга чора кўрилди
Давлат меҳнат назорати инспекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?
Мактаб мавсуми яқин: Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берилди
Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.