Ўзбекистон
23.06.2023
1 304
Авария ва техник носозлик туфайли автомобилларнинг ёниши кўп учрайди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилда ёнғинга сабаб бўлувчи омиллар, уларни бартараф этиш ва ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳақида тавсияларини эълон қилди. Транспортдаги ёнғин кутилмаганда ва жуда тез содир бўлиши билан хавфли. Бундай вақтда нима қилиш керак? Транспорт воситасида ёнғин содир бўлганда: 1. Ҳар қандай ҳолда ҳам ваҳимага тушмаслик талаб этилади. 2. Aвтомобилни йўлнинг четки қисмига, имкон борича одамлар ва бинолардан узоқроқ жойда тўхтатиш тавсия қилинади. 3. Двигателни ўчириб, “қўл тормози”ни ишлатиш ва “101” рақами орқали ёнғин-қутқарув қисмига хабар қилиш керак. 4. Ёнғин ўчоғини ва ёнғин кўламини баҳолаш муҳим. 5. Aгар ёнғин ўчоғи ёнилғи баки ёки газ баллонида бўлса, ундан узоқлашиш керак. Бундай ёнғинни ўчиришга уриниш хавфли. Қутқарувчилар етиб келгунича ёнғиннинг бошқа автомобиллар ва биноларга ўтиб кетишини олдини олиш ва инсонлар хавфсизлигини таъминлаш керак бўлади. 6. Ёнғин ўчиргични оловга тўғирлаб ишлатиш, бошқа йўловчи ва ҳайдовчиларни ҳам ёрдамга чақириш лозим. Ёнғинни ўчиришда тупроқ, қор, ариқ сувларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 7. Ёнғин жойини кигиз, одеял, брезент, куртка ва бошқа ҳаво ўтказмайдиган мато билан ёпиш мумкин. Фақат мато зич ёпилиши керак. Aкс ҳолда ёнғин янада кучаяди. Автомобиль нимага ёнади? Сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобилларда, асосан, газ баллонларидаги техник носозлик ва газ трубкасининг ишдан чиқиши оқибатида кўп миқдорда ёнувчи газ ташқарига отилиб чиқади. Бу ёниш ва портлаш хавфини юзага келтиради. Айрим ҳолларда салонда чекиш, енгил алангаланувчи моддаларни ташишда эътиборсизлик оқибатида ҳам ёнғин содир бўлиши мумкин. ФВВ маълумотига кўра, ҳеч бир автомобиль ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлардан тўлиқ муҳофаза этилмаган. Ёнғин юзага келиши учун учта элемент – ёнувчи модда (ёнилғи, жиҳозлар ва б.қ.), ёндирувчи манба (электр токи, юқори ҳарорат каби) ва кислород сабаб бўлади ва ушбу “ёнғин учбурчаги”нинг барча элементлари автомобилларда мавжуд, кичик носозлик ҳам ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, транспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқариш, ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмаслик, автомобилда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини тайёрлаб қўйиш керак.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Андижондаги буюм бозорида ёнғин чиқди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғинни ўчириш учун 20 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.
Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши жароҳатланди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғин оқибатида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.
Олмаотада юз берган ёнғин оқибатида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилди
Кеча, 30 ноябрь куни Олмаота шаҳридаги Almaty Hostelда ёнғин юз берган.