Ўзбекистон
14.12.2023
1 223

2023 йил 1 декабрдан бошлаб Адлия вазирлиги тизимида ходимларга меҳнат таътиллари тўлиқ “MinJust HR” – автоматлаштирилган тизими орқали расмийлаштирилмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Мазкур жараённи рақамлаштириш орқали қуйидаги имкониятлар яратилди:
ходим кейинги иш йили учун меҳнат таътилига чиқиш санасини муcтақил белгилайди ва ушбу маълумотлар асосида Тизимда ҳар йилги таътиллар жадвали автоматик равишда шаклланади;
Муҳим жиҳати! Ишга қабул қилинганига 6 ой тўлмаган ходимларга олти ойдан аввалги муддатни белгилашга ҳамда иш йили давридан чиққан ҳолда меҳнат таътиллари кунларини танлашга йўл қўйилмайди (иш берувчи ва ходим ўртасида келишувга эришилган ҳолатлар бундан мустасно).
таътиллар жадвали ходимнинг Тизимдаги шахсий кабинетида автоматик равишда жойлаштирилади ва таништирилади;
таътил бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида 15 кун олдин Тизим орқали ходимнинг шахсий кабинетига автоматик равишда хабарнома юборилади;
ходим томонидан хабарнома билан танишилгандан сўнг Тизимда тегишли босқичлар белгиланади ва шакллантирилган маълумотлар кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмага юборилади;
мазкур маълумотлар асосида меҳнат таътили бериш ҳақида буйруқ лойиҳаси автоматик шаклланади ва кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинма томонидан иш берувчига киритилади;
ходим буйруқ лойиҳаси тасдиқлангунига қадар меҳнат таътилига чиқиш билан боғлиқ шартларни ўзгартириши ва бу жараённи кузатиб бориши мумкин;
ходимнинг меҳнат қонунчилигидаги кафолатлари ва фойдаланилмаган таътил кунлари билан боғлиқ маълумотлар тегишли ахборот ресурс базаларидан интеграция орқали автоматик шакллантирилади.
Масалан: 18 ёшга тўлмаган шахслар; I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; тармоқ тизимида кўп йиллик ишлаган даври; 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болали ходимлар ҳақида ва бошқа.
Натижада:
таътилларни расмийлаштириш жараёни амалдаги 16 та босқичдан 4 та босқичга, яъни 75 фоизга қисқаради;
ходимнинг фойдаланган ва фойдаланмаган таътил кунларига оид актуал реестр шаклланади;
ходимларнинг таътилга чиқиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланади;
бюрократик тўсиқларга чек қўйилади, инсон омили минимал даражага тушади;
таътилларни расмийлаштириш, шу жумладан, таътиллар жадвали, маълумотни йиғиш, тайёрлаш ва бошқа ишларга кетадиган вақт оптималлашади ва бу жараённинг очиқлиги таъминланади.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Адлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига республиканинг 52 та маҳалласидан, жами 21 731 та ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирган ҳолда белгиланмоқда
Олдин, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ўрнатилган эди.
Адлиядан қизиқарли статистика: энг қиммат автомобилдан саккиз асрлик кадастргача
Адлия вазирлиги ўз фаолияти ва ўзига тегишли ресурслар статистикасига оид 2023 йил бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этди.
Адлия вазирлиги раҳбарияти ёшлар билан учрашди
Бугун, 20 январь куни “Ватанпарварлик ва миллий қадрият” мавзусида Адлия вазирлиги раҳбарияти ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.