Ўзбекистон
24.10.2022
1 416

— Қизим хорижда ишлайди. Фарзандлари менинг тарбиямда. Эри билан расман ажрашган. Набираларимни васийликка олишим учун отасининг розилиги керакми? Исми сир тутилди Мурожаатга Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ахрор СУЛАЙМОНОВ жавоб берди: — Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, мазкур шахсларнинг болага нисбатан васийлиги ёки ҳомийлиги белгиланади. Ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, башарти бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади. Ҳар икки ҳолатда ҳам боланинг ота-онасидан розилик аризаси талаб этилмайди. Туман, шаҳар ҳокими васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг ёзма аризасига мувофиқ васий ёки ҳомий тайинлайди. Васий ёки ҳомий тайинлашда унинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатлари, мажбуриятларни бажариш қобилияти, васий, ҳомий ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс ўртасидаги муносабатлар, васий ёки ҳомий оиласининг васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга муносабати, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олиниши лозим. Васийлик ёки ҳомийлик белгилаш зарурлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларига маълум бўлган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай васий ёки ҳомий тайинланиши керак. Демак, ушбу ҳолатда cиз набираларингизни васийликка олиш учун туман (шаҳар) ҳокимига ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Бунда вояга етмаганлар ота-онасининг розилиги талаб этилмайди. (Асос: Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни 20-21-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарорига 1-илова “Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Низомнинг 73-банди.)
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Хизмат текшируви ўтказилаётган ходим қандай ҳуқуқларга эга?
Мазкур норма хизмат текширувининг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистонда маҳкумлар ҳам таълим оладими?
Уй-жой сотиб олиш бўйича #Adliyadan_layfxak
Ногиронлиги бор шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари қандай?
Шахсий маълумотларни ошкор қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?