Ўзбекистон
06.09.2023
1 176

Сўнги икки кунда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан: – Янги Наманган тумани, “Янги Замин” МФЙ ҳудудида жойлашган “З. М. Т.” МЧЖга қарашли пахта титиш цехининг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 839 млн 848 минг 950 сўм (1 млн 866 минг 331 кВт⋅соат); – Янги Наманган тумани, “Чаманзор” мавзесида фаолият юритиб келаётган “К.” МЧЖга қарашли ем ҳамда вафли ишлаб чиқариш цехларининг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 302 млн 548 минг 500 сўм (672 минг 330 кВт⋅соат), жами 1 млрд 142 млн 397 минг 450 сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси қарийб 12 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир. Маълум қилинишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи 700 млн. сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Ўтган ойда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 111 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Самарқандда 7 корхона 2 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош бўлди
Бу 26 минг 142 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр қувватидир.