Ўзбекистон
23.10.2023
1 546

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд шаҳридаги 136-144-сонли кўп қаватли уйлар (9 та) табиий газ тармоғига “Биллинг” дастуридан рўйхатдан ўтмаган ҳолда уланиб олиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ушбу кўп қаватли уйлар “А. Б.” МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга қарийб 9 млрд 535 млн сўм (25 млн 90 минг 836 метр куб) зарар етказилганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, мазкур ҳудуддаги 142-143-сонли кўп қаватли уйлар электр энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, “ПК-учёт” базасида рўйхатдан ўтмаган ҳолда ноқонуний фойдаланиб, тизимга 64 млн 800 минг сўм зарар етказгани аниқланган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи 700 млн. сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ўтган ойда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 111 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Тошкентда 4 та истеъмолчи 500 млн сўмлик газ ва “свет”ни ўғирлагани аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида назорат тадбирлари ўтказилган.
Ўн беш кун ичида 73 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирлангани маълум бўлди
Декабрь ойининг ярмида 411 нафар истеъмолчи табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.