Ўзбекистон
25.10.2023
1 683

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан: Қибрай туманида фаолият юритиб келаётган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш маркази ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 389 млн 800 минг сўм; Зангиота туманида жойлашган “Э.Ж.Б.” МЧЖга қарашли ем ишлаб чиқариш цехининг ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланганлиги оқибатида давлат манфаатларига 166 млн 536 минг сўм; Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.К.Ш. га қарашли дала-ҳовли ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 141 млн 912 минг сўм, жами 698 млн 248 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Ўтган ойда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 111 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Тошкентда 4 та истеъмолчи 500 млн сўмлик газ ва “свет”ни ўғирлагани аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида назорат тадбирлари ўтказилган.
Ўн беш кун ичида 73 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирлангани маълум бўлди
Декабрь ойининг ярмида 411 нафар истеъмолчи табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.