currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларНазария ва амалиёт уйғунлиги – етук мутахассислар тайёрлашнинг муҳим омили

Назария ва амалиёт уйғунлиги – етук мутахассислар тайёрлашнинг муҳим омили

Ўзбекистон

calendar

31.03.2021

eye

426

Назария ва амалиёт уйғунлиги – етук мутахассислар тайёрлашнинг муҳим омили

Бугун  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида “O‘zbekinvest” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда суғурта бозори ва таълимининг бугунги ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда “O‘zbekinvest” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари Рустам Халиков, Суғурта мактаби директори Бахром Комилов, Актуар ҳисоблар ва суғурта захираларини шакллантириш департаменти катта менежери Баҳодир Шамсиддинов ўз маърузалари билан иштирок этишди. Конференцияда Россия Федерацияси Ҳукумати қошидаги Молия университети профессори Александр Цыганов онлайн тарзда “Первые итоги пандемии на рынке страховых услуг” мавзусидаги онлайн маърузаси билан қатнашди. Тадбирда олий ўқув муассасаси ҳамда суғурта компаниясининг ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори суғурта бозори фаолиятини ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлмоқда. Маълумки, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетининг “O‘zbekinvest” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан 2019 йилда имзолаган меморандуми доирасида таълим муассасаси талаба-ёшлари компанияда амалиёт жараёнларини олиб боришди. Шунинг билан бир қаторда, билимли ва салоҳиятли битирувчи ёшлар компанияда ишлаш имкониятига ҳам эга бўлди. Мазкур амалий ҳамкорликнинг давоми сифатида Иқтисодиёт факультетида Инновацион суғурта маркази ташкил этилди. Марказни очишдан асосий мақсад ҳам назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, марказда суғурта компаниясининг тажрибали мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ташкил этиш, суғурта фаолиятига оид янги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш, суғурта компаниялари етакчи мутахассисларининг амалий тажрибалари билан талаба-ёшларни таништириш, уларнинг мазкур суғурта компанияларида амалиёт жараёнларини олиб боришлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, шунинг билан бир қаторда, етук ва салоҳиятли, билимли битирувчи-ёшларни суғурта компанияларига ишга таклиф этиш имкониятини яратиш кўзда тутилган. “O‘zbekinvest” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг Суғурта мактаби директори Бахром Комиловнинг таъкидлашича, университет ҳамкорлигида тузиб олинган “Йўл харитаси” доирасида мазкур марказ фаолиятини ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинди. Ўйлайманки, мазкур марказда талаба-ёшлар суғурта бозоридаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишади, бевосита аҳолининг суғурта маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган мутахассис бўлишади. Конференцияда суғурта бозорида фаолият кўрсатадиган замонавий ва салоҳиятли, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш борасида Иқтисоди ёт факультетининг профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган назарий ишлар ҳақида маълумот берилди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 763

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 600

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: