currencies image

12 344,61 UZS

82,22

usd

currencies image

14 501,21 UZS

65,52

eur

currencies image

149,70 UZS

2,74

ru



АсосийЯнгиликларНоқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

05.05.2025

eye

811

Ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Сўнгги йилларда рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши фонида криптовалюталар ва уларнинг асосини ташкил этувчи блокчейн технологияси кенг оммалашмоқда. Шу жараёнда “майнинг” (яъни криптовалюталарни ишлаб чиқариш ёки тасдиқлаш жараёни) фаолияти ҳам кўплаб мамлакатларда қизиқиш уйғотмоқда. Аммо бу фаолият доимо қонуний асосда амалга оширилмаяпти. Айниқса, ноқонуний майнинг билан шуғулланиш масаласи Ўзбекистон ҳуқуқий майдонида ҳам долзарб муаммо сифатида кўтарилмоқда.

Майнинг нима ва у қандай ишлайди?

Майнинг – бу криптовалюталарнинг транзакцияларини текшириш ва блокчейн тизимида тасдиқлаш жараёни бўлиб, бу жараён махсус компьютер ускуналари орқали амалга оширилади. Бунинг эвазига фойдаланувчилар янги яратилган криптовалюта бир қисмини мукофот сифатида олади. Бу жараён катта электр энергияси сарфи, махсус қурилмалар ва узлуксиз ишлайдиган тизимларни талаб қилади

Ўзбекистонда Республикаси ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш қандай тартибга солинади?

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 19 февралдаги 17-сон буйруғи асосида Майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий асослар яратилди. Ушбу буйруққа кўра:

— майнинг билан шуғулланиш фақат юридик шахслар томонидан, рухсат этилган жойларда амалга оширилиши;

— ўзининг электрон платформасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;

— ўз электрон платформасининг зарур даражада ишлашини таъминлаши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида майнинг фаолияти билан шуғулланиш учун ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан томонидан бериладиган лицензия асосида амалага оширилиши белгиланди.

Ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланганлик учун жавобгарлик қандай турлари мавжуд ?

Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155(5)-моддасига асосан майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга оширганлик учун маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазо тури белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278(9)-моддасида эса майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга оширган шахсларга нисбатан катта миқдорда жарима, озодиликдан чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.

Унутманг Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

 

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Мардиев Хабибулло

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 439

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


18-август 2025, 05:19
602

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
534

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


19-август 2025, 05:09
444

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар: