currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Ўзбекистон

calendar

24.04.2021

eye

448

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Адлия вазирлиги томонидан норма ижодкорлиги соҳасида сўнгги йиллардаги ислоҳотлар ва хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Қонунни янги таҳрирда қабул қилишга зарурат нима эди: биринчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва қабул қилиш масалалари ягона қонун ҳужжати билан тартибга солинмаганлиги; (бугунги кунда ушбу муносабатлар 10 дан ортиқ турли қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган) иккинчидан, тўғридан-тўғри амал қилиш механизмига эга қонунларни ишлаб чиқишнинг аниқ тартиби мавжуд эмаслиги соҳаларни асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинишига олиб келганлиги; (Бугунги кунда Қонунчилик миллий базасида қонунларнинг улуши 5 фоизга яқинни ташкил этади) учинчидан, “норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эксперимент тартибида қабул қилиш”“ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг қилиш”“тартибга солиш таъсирини баҳолаш” каби замонавий норма ижодкорлиги технологияларининг асослари амалда бўлган қонунда белгиланмаганлиги; тўртинчидан, лойиҳаларни юридик-техник расмийлаштиришнинг ягона тартиби мавжуд эмаслиги уларни тайёрлашда турли амалиёт ва ёндашувлар шаклланишига сабаб бўлаётган эди. (расмийлаштириш 3 та ҳужжатга кўра 3 хил тартибда амалга оширилади) Янги Қонуннинг олдинги Қонундан бир қатор афзаллик жиҳатлари мавжуд бўлиб, унда: – қонуннинг асосий тамойиллари белгиланмоқда; (қонунийлик, ошкоралик, илмийлик, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва комплекслилиги, барқарорлиги ва бошқалар) – лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштириш ва ташаббус қилишнинг аниқ тартиби, босқичлари ўрнатилмоқда; (лойиҳаларни ишлаб чиқиш ярим йилликйиллик ва 1 йилдан ортиқ муддатга режалаштирилади) – “қонунчилик”, “қонунчилик ҳужжати” ва “қонун ҳужжати” тушунчалари умумъэтироф этилган мазмуни ва норма ижодкорлиги назариясига мувофиқ қўлланилиши таъминланмоқда; (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ташкил этади) – қандай мазмундаги қонунлар конституциявий қонунлар тарзида қабул қилиниши баён этилмоқда; (Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари) – лойиҳалар жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилиши, лойиҳа бўйича келиб тушган ҳар бир таклиф ишлаб чиқувчи томонидан мажбурий кўриб чиқилиши белгиланмоқда; (лойиҳаларни муҳокама қилиш муддати 15 календарь кундан кам бўлмаслиги лозим) – қонуности ҳужжатларини тартибга солиш доиралари аниқ белгиланмоқда; (қонуности ҳужжатларида қонун ҳужжатлари даражасида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар бўйича нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди) – лойиҳалар юзасидан ҳуқуқийиқтисодиймолиявийилмийлингвистикэкологиккоррупцияга қарши каби экспертизалар ўтказилиши назарда тутилмоқда; (экспертизани ўтказиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкинлиги белгиланмоқда) – лойиҳаларни вазирлик ва идоралар томонидан келишишнинг аниқ муддатлари белгиланмоқда; (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Ҳукумат қарорлари 3 иш кунида, давлат органлари ҳужжатлари 5 иш кунида, қонунлар эса иш кунида келишилиши лозим) – вазирлик ва идоралар раҳбарларининг лойиҳаларни сифатли кўриб чиқиш ҳамда келишиш бўйича белгиланган муддатларга риоя этиши бўйича масъулияти оширилмоқда; – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий эксперимент тартибида қабул қилишнинг механизмлари очиб берилмоқда; (норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида муайян ҳудудда ёки шахслар доираси бўйича чеклаган ҳолда қабул қилинади) – қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш, уларнинг ижроси устидан назорат ва мониторинг олиб бориш, тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг қонуний асослари белгиланмоқда; – Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг Ягона услубиёти тасдиқланмоқда. Янги Қонун қабул қилиниши орқали ҳуқуқий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини ташкил этишга йўналтирилган, норма ижодкорлиги фаолиятига тааллуқли бўлган барча ўзгартиришларни, шу жумладан қонунларнинг тўғридан-тўғри амал қилиш механизми қонун даражасида мустаҳкамланди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 781

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 721

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 612

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
20-апрел 2024, 11:54
690

Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

cover image
29-декабр 2023, 12:26
423

Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

cover image
28-декабр 2023, 05:04
453

Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди

Шунингдек, энди бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.

cover image
1-ноябр 2023, 07:02
585

Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.