Ўзбекистон
20.06.2023
2 058

Тошкентда онлайн авиабилет олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 21 миллион 500 минг сўмни алдаб олган шахс аниқланди. ИИВ Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, у ўзини авиакасса сотувчиси деб таништирган. Тезкор-қидирув тадбирларида, жиноятни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган 27 ёшли М.С. содир этганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, М.С., Тошкент шаҳрида яшовчи 58 ёшли К.Р. билан “Телеграм” мессенжеридаги “Aviasales,uz” каналида танишиб, унга онлайн билет олиб беришини айтган, 21.500.000 сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киритиб қўйган. Ҳозирда М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунчиликда ушбу жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди
У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган.
Наманганда PUBG аккаунти сотиб олмоқчи бўлган йигит 17 миллионга чув тушди
Самарқандлик 21 ёшли фуқаро гўёки кучайтирилган аккаунтни сотиши ҳақида айтиб йигитни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан пул маблағларини ўтказдириб олган.
Бухорода кибержиноят оқибатида фуқаронинг 12 млн сўмдан ортиқ пули ўғирланди
Жиноятчи интернет фойдаланувчиларига Телеграм орқали “Сизга ютуқ чиқди” мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаб келган.
Бухорода 70 кишининг банк картасидан салкам 300 млн сўм пулларни ўмарган йигит аниқланди
Фирибгар 3 ойдан кўпроқ вақт мобайнида фуқароларнинг пулларни алдов йўли билан қўлга киритган.