Ўзбекистон
05.05.2024
1 250

ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистондаги хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 миллион доллар ажратади, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда “Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битим имзоланди,
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган мақсадларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлди. Лойиҳа хусусий секторга мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятларини тақдим этади.
Лойиҳа бир қатор янги мактабгача таълим муассасалар қуриш ва модернизация қилиш, шу билан бирга мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ўринлар сонини ошириш имконини беради.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Таълим муассасаларида айрим маҳсулотлар истеъмоли камайтирилади
Таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади.
Хусусий боғчада қўпол ҳаракатлар қилиб, боланинг қўлини чиқариб юборган тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тиббий экспертиза хулосасига кўра, энага ёрдамчиси болага оғирлик даражаси бўйича ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.
Хитойда болалар боғчасида юз берган пичоқбозлик оқибатида 6 киши ҳалок бўлди