Ўзбекистон
15.01.2024
1 482

Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш мўлжалланмоқда.
Бунда, болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш режалаштирилмоқда.
Таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади ва уларнинг истеъмоли камайтирилади.
Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўплами яратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади
Ҳуқуқ синфига ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.
Хусусий ўқув марказларига мактаблардаги хоналардан текин фойдаланишга рухсат берилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.
ОПEК жамғармаси Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратади
Лойиҳа хусусий секторга мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятларини тақдим этади.
Ўзбекистонда мактаблардаги давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар маълум қилинди
2023 йилда мактаблардаги давомат 82,5 фоизни ташкил қилган.