Ўзбекистон
24.10.2023
1 414

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этиш учун 30 нафар япониялик кўнгиллилар Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Япониялик кўнгиллиларнинг сафари Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида OISCA ташкилоти томонидан ташкил қилинган. Ташриф давомида япон кўнгиллилари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан биргаликда Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экишлари режалаштирилган. OISCA (The Organization for Industrial, Spiritual and Cultural Advancement) Нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 1961 йилда Токио шаҳрида ташкил этилган. Ушбу ташкилот 2015 йилдан буён Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаяпти. Хусусан, OISCA томонидан 2022 йилдан бошлаб 10 йил давомида Орол денгизининг қуриган ҳудудининг 40 минг гектар майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Япония мега зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Ўзбекистонликлар Японияга IT ва электротехника соҳаларида ишга жалб қилинади
Бу бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ
Ўзбекистон элчихонаси январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган зилзиладан ўзбекистонликлар қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани ҳақида хабар қилди.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.