#NoComment
15.10.2026
131

Боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан қондирмаслик, агар бу унинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етказса, алоҳида жазоланади.
Президент ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қуйидаги ўзгаришлар белгиланди:
— Вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, шу жумладан боланинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келган ҳолатлар учун жарима БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача этиб белгиланди. Илгари жарима БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригачани ташкил этган.
Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, жарима БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригачани ташкил этади. Илгари бу миқдор БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган.
— Болани ноқонуний равишда диний таълим олишга жалб қилиш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга 10 баравардан 15 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланади.
Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, 15 баравардан 20 бараваргача БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.
— Болаларнинг мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим олишига тўсқинлик қилиш учун жарима БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган.
Бундан ташқари, вояга етмаган болаларга ғамхўрлик қилмаслик учун 5 баравардан 10 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланди.
Бунда ота-оналар ёки болага қараш учун масъул шахслар зарур имконият, билим ва кўникмаларга эга бўла туриб, боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан қондирмаслиги назарда тутилади. Бунинг оқибатида боланинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.