Ўзбекистон
14.02.2024
1 352

Жорий йилнинг 15 январидан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида визасиз саёҳат қилишнинг янги қоидалари кучга кирди. Эндиликда икки мамлакат фуқаролари 15 кунгача ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди.
Келтирилишича, 1997 йил 18 июнда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида фуқароларнинг визасиз сафар қилиш тўғрисидаги битим имзоланган. Эндиликда мазкур битимга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Тегишли баённома 2023 йил 22 августда Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида имзоланиб, 2024 йилнинг 15 январидан кучга кирди.
Ушбу баённома икки республика фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.