Ўзбекистон
15.06.2024
1 581

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Суҳбат чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Польша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилган. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлаган.
Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
АҚШ элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди
Янги суҳбат тизими 10 июндан ais.usvisa-info.com веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.
“Ишчи виза”ни расмийлаштириш учун компенсация берилади
Йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун эса БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.
Тошкентда Польша Инвестициялар ва савдо агентлиги ваколатхонаси очилади
Шунингдек, 13 мартдан Варшавадан илк бор тўғридан-тўғри авиарейс қўйилади.
Ўзбекистонликлар Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин бўлди
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида визасиз саёҳат қилишнинг янги қоидалари кучга кирди.