currencies image

12 928,27 UZS

18,47

usd

currencies image

13 462,21 UZS

46,35

eur

currencies image

129,66 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларОзиқ-овқат харид қилаётганда қадоғидаги қандай ёзувларга эътибор бериш керак?

Озиқ-овқат харид қилаётганда қадоғидаги қандай ёзувларга эътибор бериш керак?

Ҳуқуқ

calendar

21.11.2024

eye

1 025

Озиқ-овқат харид қилаётганда қадоғидаги қандай ёзувларга эътибор бериш керак?

Ҳар доим ҳам дўкондан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилаётганимизда қадоғидаги ёзувларга эътибор беравермаймиз. Аммо қонунчиликда бу борада белигланган нормалар бор. Яъни озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар уларни қадоқланган, ўралган ва тамғаланган ҳолда сотувга чиқаришлари шарт.

Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига кўра озиқ-овқатлар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларида маҳсулот ҳақида  маълумот кўрсатилиши белгиланган.

Сифатли, яроқли озиқ-овқат сотиб олиш учун, албатта, маҳсулот қадоғидаги қуйидаги ёзувларга эътиборли бўлишимиз керак:

  • озиқ-овқатнинг номи;
  • озиқ-овқатни нимага мўлжалланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);
  • тайёрловчининг номи;
  • товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);
  • озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;
  • озиқлик қиммати, нави;
  • сақлаш шарт-шароитлари;
  • тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;
  • тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
  • оғирлиги;
  • фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар: озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
  • мувофиқлик белгиси (маҳсулотини мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берадиган лицензияси бор корхоналар учун);
  • норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг рақамлари.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 619

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 108

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 068

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
957

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.