Ҳуқуқ
03.12.2024
809
Танишим чет элга кетишига оз муддат қолганда йўл чиптасини йўқотиб қўйибди. Уни қайта олишнинг иложи борми?
“Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари”га кўра, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган чипта ўрнига, йўловчининг мурожаатига асосан дубликат берилиши мумкин.
Дубликат бериш жараёнида йўловчидан йўқотилган чиптани топиб олинган тақдирда, уни ташувчи ёки унинг ваколатли агентига қайтариш бўйича тилхат олинади. Агар, йўловчи тилхат беришдан бош тортганда, ташувчи унга янги чипта сотиб олишни таклиф этиши лозим.
Дубликат учун белгиланган миқдорда йиғим ундирилади, чиптанинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ташувчи ёки унинг ваколатли агентининг айби билан юз берган ҳоллар бундан мустасно.
Йўқолган чипта учун, йўловчининг илтимосига кўра, белгиланган йиғим тўланган тақдирда, чиптанинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, тарифларни қўллаш қоидаларига мувофиқ чипта учун тўланган тўлов йўловчига қайтариб берилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.