Ҳуқуқ
07.12.2024
948
Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги ЎРҚ-1006-Қонуни қабул қилинди. 2025 йил 1 январдан кучга кирадиган қонунга кўра, темир йўл транспортидан фойдаланаётган йўловчиларнинг қуйидаги ҳуқуқлари бор:
- бир нафар тўлиқ йўл ҳужжати ёки болалар тарифи бўйича йўл ҳужжати учун оғирлиги ўттиз олти килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ўзи билан бепул олиб юриши мумкин. Мазкур оғирликдан ортиқ бўлган қўл юки багаж вагонига топширилади;
- ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари жумласидаги йўловчилар ўзи билан қўшимча равишда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган техник ёрдамчи (компенсаторли) воситаларни ва махсус ҳаракатланиш воситаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга;
- Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспортида йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларида белгиланган тартибда йўл ҳужжатининг (чиптанинг) амал қилиш муддатини узайтириши;
- бўш жойлар мавжуд бўлганда ва йўл ҳужжатига (чиптага) ўзгартиришлар киритилганда йўл ҳужжати (чипта) сотиб олинган поезддан аввалроқ кетадиган йўловчи поездида йўлга чиқиш;
- белгиланган ҳақ эвазига багажни ташиш учун топшириши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.