Ўзбекистон
18.07.2023
1 050

15 июль куни Ўзбекистон бўйлаб президент мактабларига қабул имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу босқич математика бўйича 30 та тест топшириғидан иборат. Имтиҳонлар кун давомида учта сменада – 08:00, 12:00 ва 17:00 да ташкил этилди. Ижтимоий тармоқларда, кириш имтиҳонларида CCambridge Assessment халқаро таълим ташкилоти қатнашмаслиги ҳамда 1-босқич имтиҳонларига саволлар такрорий қўлланилгани бўйича хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат бўйича Cambridge University Press&Assessment халқаро таълим ташкилоти муносабат берди. Унга кўра, ташкилот 2019 йилдан буён ва бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан биргаликда ишлаб келади ҳамда имтиҳон саволларини тайёрлаш ва ўқувчиларни саралашда, натижаларни эълон қилишда иштирок этади. “Бу йилги имтиҳонларнинг 1-босқичи учун 8 та турли хил вариантлардаги саволлар ишлаб чиқилди. Бунда саволларнинг такрорланмаслиги ва ҳар сменада ҳар хил саволлардан фойдаланган ҳолда шаффофликни таъминлашга интилдик. Мурожаатчилар биздан бу йилги Президент мактаблари қабул имтиҳонларига бизнинг иштирокимиз йўқлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритишимизни сўрашди. Бу хабарлар асоссиз! Шуни ишонтириб айтаманки, биз 2019 йилдан бери жумладан бу йил ҳам Президент мактаблари қабул имтиҳонларида қатнашмоқдамиз. Бизнинг ташкилотимиз қабул имтиҳонлари билан боғлиқ ҳамкорликдан мамнун ва ишонаманки, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади”, – деган ташкилотнинг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стивен Кинг. Шунингдек, 4-синфни тугатган ўқувчиларга юқори синфлар учун мўлжалланган саволлар берилгани юзасидан бўлган эътирозларга ҳам Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази директор ўринбосари расмий муносабат бериб, ҳар бир топшириқ стандартларга асосланганини таъкидлаган. “Берилган топшириқларнинг иккитаси билишга оид, фақат учтасигина, яъни 10 фоизи мулоҳазага оид ва қолганлари қўллашга оид масалалар. Танлаб олинаётган ўқувчиларнинг иқтидорли эканлигини ҳисобга олган ҳолда 3 та мулоҳазага доир масала берилиши ўринли ҳолат”, – дейди Ирода Саибова
Улашиш:
Бошқалар
Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш
Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.
Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби
Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Прeзидeнт мактабларининг якуний имтиҳон натижалари чиқди
2-босқич имтиҳонлари жорий йилнинг 31 июль куни ўтказилганди.
Президент мактабларига бир ўринга 169 та номзод тўғри келмоқда
Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари эртага 3 сменада: 08.00, 12.00, 17.00да бўлиб ўтади.
Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун қабул эълон қилинди
Президент мактабларига ўқишга топшириш тартиби қандай?
Менинг фарзандим мактабнинг 3-синфида ўқийди, у Президент мактабига ўқишга кирмоқчи. Ҳозир уни инглиз тили ва математика фанларидан қўшимча тўгаракка берганмиз, бу йил у президент мактабига қабул имтиҳонида қатнаша оладими? Ўзи Президент мактабига ўқишга киришнинг тартиби қандай? Қандай ҳужжатлар керак бўлади?