Ўзбекистон
08.04.2024
1 511

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 10 апрель (шаввол ойи 1 куни) шоршанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:10 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:
Андижон вилояти – 06:00
Наманган вилояти – 06:00
Фарғона вилояти – 06:00
Тошкент вилояти – 06:10
Тошкент шаҳри – 06:10
Сирдарё вилояти – 06:10
Жиззах вилояти – 06:15
Самарқанд вилояти – 06:20
Сурхондарё вилояти – 06:25
Қашқадарё вилояти – 06:30
Навоий вилояти – 06:30
Бухоро вилояти – 06:30
Хоразм вилояти – 06:50
Қорақалпоғистон Республикаси – 06:50
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Президент ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан табриклади
“Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин! Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айласин! Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!”, дейилади табрикда.
Рамазон ҳайити муносабати билан 426 нафар шахс афв этилди
Президент бунга оид фармонни имзолади.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Мусулмонлар идораси ҳайит кунини эълон қилди
Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда.