Ўзбекистон
03.09.2023
1 326

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан республика бўйича 38 минг ўринли 83 та талабалар турар жойини барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Назокат Абдуқундузова Фарғона водийсидаги олий ўқув юртларига уюштирилган пресс-тур давомида маълум қилди дея хабар беради “Дарё” нашри. Ушбу лойиҳаларнинг 50 таси давлат-хусусий шериклик тамойили асосида амалга оширилмоқда. “2023-йил якунига қадар 18 минг ўринли 45 та талабалар турар жойини фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланган. 1-июл ҳолатига улардан 12 таси қуриб битказилди. Айни пайтда 51 та талабалар турар жойи қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Янги ўқув йили бошланишига қадар эса республика бўйича 6400 ўринли 11 та талаба турар жойи фойдаланишга топширилади”, — дейди Назокат Абдуқундузова.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкентда жами жами 3 та 1 800 ўринли ётоқхонада қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади
Президент фармонига кўра, 2023 йил якунига қадар республика бўйича 18 минг ўринли талабалар турар жойларини фойдаланишга топширилади.
Қандай талабалар ётоқхонага биринчи бўлиб жойлаштирилишини биласизми?
Талабаларни турар жой билан таъминлашнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига кўра, талабалар ётоқхонага бир қатор мезонлари бўйича кетма-кетликда навбат асосида жойлаштирилади.