Ҳуқуқ
10.08.2026
714

“Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1163-сон, 07.08.2026 й.) қабул қилинди.
Қонуннинг мақсади риэлторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги риэлторлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Риэлторларни ўқитиш дастуридан ўтган ва риэлторларнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга профессионал жамоат бирлашмаси томонидан штрих кодли риэлторларнинг малака сертификати берилади.
Риэлтор риэлторлик ташкилоти таркибида фаолият юритади ва риэлторларнинг малака сертификатига эга бўлиши лозим.
Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент ўзи ҳақидаги маълумотлар Ягона реестрга киритилган санадан эътиборан риэлторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузишга доир воситачилик;
кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматларини кўрсатиш.
Мультилистинг тизими хусусий сектор томонидан ташкил этилиб, риэлторлик хизматларини муддатли шартномалар бўйича “ягона дарча” принципи асосида кўрсатиш имконини беради ва электрон шаклда ишончли ахборот алмашинувини амалга оширади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.