Ўзбекистон
20.05.2021
1 071

«Россия темир йўллари» ОАЖ бошқаруви раиси — бош директори Олег Белозеров бошчилигидаги Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат ўратасидаги транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалалари ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, эпидемиологик вазият яхшиланиши билан Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам йўловчи темир йўл қатновини босқичма-босқич қайта тиклашга биргаликда тайёргарлик кўриш борасида ҳам келишувга эришилди. Шунингдек, учрашувда Россия ҳудудида темирйўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Шу муносабат билан, «Россия темир йўллари» ОАЖ ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистоннинг малакали меҳнат ресурсларини жалб қилишни ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонда ғалла етиштириш бўйича Исроил технологиялари жорий қилинади
Икки мамлакат сувдан тежаб фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни татбиқ этиш борасида сувдан тежаб фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни татбиқ этиш борасида ўзаро тажриба алмашади.
Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди