Ўзбекистон
09.09.2023
1 392

Самарқандда бўлиб ўтган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон ва Исроил Қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашуви ўтказилди.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ғалла етиштиришда Исроил технологияларини жорий қилиш ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади.
Сувдан тежаб фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни татбиқ этиш борасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.
Учрашув якунида қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жалб этиш бўйича ўзаро Англашув Меморандуми имзоланди.
[caption id="attachment_19925" align="aligncenter" width="768"]
ФОТО: agro.uz[/caption]
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов халқаро конференция доирасида Бангладеш, Мўғулистон, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон каби қатор давлатларнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлари билан ҳам учрашувлар ўтказди.
[caption id="attachment_19924" align="aligncenter" width="768"]
ФОТО: agro.uz[/caption]
Ўтказилган учрашувларда аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.
[caption id="attachment_19923" align="alignnone" width="768"]
ФОТО: agro.uz[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.