Ўзбекистон
30.09.2023
1 068

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан: Пастдарғом туманидаги «А.Б.» фермер хўжалигига қарашли ошхона (428 млн 364 минг сўм) ҳамда ушбу туманидаги «Ф.З.Д.» оилавий корхонасига қарашли тўйхона газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани натижасида давлат манфаатларига 520 млн 344 минг сўм; Оқдарё туманидаги «И.С.О.» оилавий корхонасига қарашли тўйхона газ тармоғига ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 231 млн 152 минг сўм; Пахтачи туманидаги «А.У.А.Ҳ.777» МЧЖ газ тармоғига ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 114 млн 374 минг сўм зарар етказган. Мазкур 4 та ҳолатда жами 1 млрд 294 млн 234 минг (1 млн 353 минг 154 метр куб) сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Маълумот учун: ушбу миқдордаги табиий газ ҳозирги кунда 6 минг 765 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир. Маълум қилинишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Фарғонада фуқаро тижорат мақсадида 1,1 млрд сўмлик газни ўғирлагани маълум бўлди
У бошқа бир фуқаро уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган.
Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи 700 млн. сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Андижонда газ нархини сунъий оширган “заправка” фаолияти вақтинча тўхтатилди
Ушбу АГТКШ огоҳлантириш берилишига қарамасдан, 1 метр куб сиқилган газни 3600 сўмдан сотаётгани аниқланди.