currencies image

11 809,82 UZS

29,77

usd

currencies image

13 569,48 UZS

0,13

eur

currencies image

140,68 UZS

0,26

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда Россия консулхонаси очилади

Самарқандда Россия консулхонаси очилади

Ўзбекистон

calendar

07.10.2023

eye

1 014

Самарқандда Россия консулхонаси очилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин кенг кўламли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди.  Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг бош консулхонасини таъсис этиш, ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш, “Агроэкспресс” тезкор темирйўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимлар, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури, шунингдек, транспорт, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар шулар жумласидан. Қайд этилишича, ушбу келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни бир қатор истиқболли йўналишларда янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: