Ўзбекистон
11.07.2023
1 766

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги болага итлар ҳужум қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани тасвирланган видеога муносабат билдирди. Қайд этилишича, ҳолат 8 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автотураргоҳ (гараж) олдида содир бўлиб, итлар ҳам “автогараж”га тегишли бўлган. Итлар ҳужум вақтида боланинг оёқ қисмига ташланган. Ушбу итлар тезда Ободонлаштириш бошқармасининг Назоратсиз ҳайвонларни овлаш гуруҳи томонидан тутилиб, Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни қўллаб-қувватлаш бўлимига топширилган. Боланинг саломатлиги эса тўлиқ назоратга олинган. Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдириб, ҳолат қўшимча ўрганилаётгани, ўрганиш давомида итларнинг эгаси аниқланган тақдирда унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилишини маълум қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Томди тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди
2009 йилдан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Қайрат Алдабергенов ўз аризасига кўра лавозимини тарк этган.
Расман! Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади
Бутунжаҳон шахмат федерацияси тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилишини эълон қилди.
Самарқандда Эммануэль Макронни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Олий даражадаги музокаралар бошланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга борди
Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.